Қозоғистонда 19-21 январ кунлари ёғингарчилик кутилмайди
18 Январь, 12:34

ASTANA. Kazinform - Қозоғистонда кенг тарқалган шимоли-ғарбий антициклон ўз таъсирини сақлаб қолади, 19-21 январ кунлари ҳаво ёғингарчиликсиз қолади, фақат мамлакат шарқи ва шимоли-шарқида қор ёғиши кутилмоқда. Бу ҳақда Kazinform Қазгидрометга таяниб хабар беради.
Ҳарорат фонида кескин ўзгаришлар кутилмайди, кечаси ва эрталаб совуқлар сақланиб қолади, лекин кундузи ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади.
Теги:
Мавзуга оид
Оммабоп