Қозоғистонда 18 январдан бошлаб ОТМ талабалари анъанавий шаклда ўқишади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 18 январдан бошлаб ОТМда қайси курс талабалари анъанавий форматда таҳсил олади? Ушбу саволга Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида ҚР Таълим ва фан вице-вазири Мирас Дауленов жавоб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Айни пайтда Қозоғистонда 128 та ОТМ мавжуд. Талабалар контингенти –619 861 кишини ташкил қилади. Маълумки, 2020 йил сентябрь ойида коронавирус пандемияси туфайли олий ўқув юртларида ўқитиш жараёни масофадан ва аралаш форматда бошланди. Бунинг учун ОТМлар зарур рақамли инфратузилмани таъминлаш бўйича иш олиб бордилар», - деди Мирас Дауленов.

Унинг айтишича, жорий йилнинг 18 январидан бошлаб 1 курс талабалари анъанавий шаклда ўқийдилар.

«Хусусан, маърузалар онлайн форматда ташкил этилади. Семинар, лаборатория ва амалий ўқишлар анъанавий форматда ўқитилади. 2, 3 ва 4-курс талабалари учун таълим шакли бир хил бўлиб қолади. Олий ўқув юртлари ушбу форматдаги талабаларни қабул қилишга тайёр», - деди у.

Муаллиф: Аян Бекенўғли

Сўнгги хабарлар