+7 (701) 759 90 19
USD 420.76 EUR 498.6
RUB 5.6 CNY 62.27
Янгиликлар

Қозоғистонда 17 августдан бошлаб 7 мамлакатга авиапарвозлар тикланади

12 Август 18:33
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда 17 августдан бошлаб 7 мамлакатга авиапарвозлар тикланади

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги 17 августдан бошлаб халқаро рейсларнинг қайта тикланиши ҳақида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Ўхшаш янгиликлар

«2020 йил 17 августдан бошлаб халқаро рейслар йўлга қўйилади. Бирлашган Араб Амирликлари, Беларусь Республикаси, Германия, Нидерланд, Миср, Украина ва Россия Федерациясига парвозлар қатнай бошлайди. Вазирлик юқорида қайд этилган мамлакатлар авиация маъмурлари билан биргаликда мунтазам йўловчи қатновларини тиклаш масаласини кўриб чиқди», - дейилади вазирлик Telegram-каналидаги хабарда.

Вазирликнинг маълумотига кўра, Россияга учиш учун Россия томонидан рухсатнома талаб қилинади.

«Халқаро йўналишлар бўйича парвозлар сони авиаташувлар бўйича ҳукуматлараро битимлар асосида ва ҳар бир йўналишда ҳаво кемаларининг тижорат юкига қараб амалга оширилади. Рейслар ва чипталарни сотиш авиакомпаниялар веб-сайтларида эълон қилинган жадвалга мувофиқ амалга оширилади, фуқароларнинг юқорида кўрсатилган давлатлар билан чегаралари орқали ҳаракатланишига қўйилган чекловлар олиб ташланади», - дея изоҳ берди вазирлик.


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив