Қозоғистонда 16 мингга яқин чет элликлар ишлайди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2020 йил 1 ноябрь ҳолатига кўра маҳаллий ижро этувчи органларнинг рухсати билан Қозоғистонда 15 832 нафар чет эллик ишлайди, деб хабар беради Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига асосланиб.

«Чет эл ишчи кучини жалб қилиш учун рухсатномалар орасида қуйидаги тоифалар мавжуд: биринчи тоифа - 658 (менежерлар ва уларнинг ўринбосарлари), иккинчи тоифалар - 3 430 (бўлим бошлиқлари). Уларнинг аксарияти учинчи (мутахассислар) ва тўртинчи (малакали ишчилар) тоифаларига тегишли - мос равишда 7302 киши ва 1058 киши. Бундан ташқари, мавсумий ишларга – 1728 киши, корпоратив – 1656 киши жалб қилинган», - дейилади хабарда.

Вазирлик маълумотларига кўра, ҳозирги вақтда Қозоғистонда чет эл ишчи кучидан фойдаланадиган 1770 иш берувчи мавжуд. Уларда 455 мингга яқин Қозоғистон фуқароси ишлайди, бу умумий ишчилар сонининг 96 фоизини ташкил қилади.

«Хорижий ишчи кучлари асосан : Хитой - 3459 киши, Ўзбекистон - 1693 киши, Туркия - 1621 киши, Ҳиндистон - 1145 киши, Буюк Британия - 1038 киши келган», - дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар