Қозоғистонда 16 мингдан ортиқ хорижлик меҳнат қилмоқда
28 Апрель 09:33

Қозоғистонда 16 мингдан ортиқ хорижлик меҳнат қилмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform – Ҳозирда Қозоғистонда чет эл ишчи кучидан фойдаланаётган 1683 нафар иш берувчи бор, дея хабар беради Kazinform ҚР Меҳнат вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

«2022 йил 1 апрел ҳолатига кўра, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари рухсатномаларига кўра, Қозоғистонда 16 278 нафар чет эл фуқароси меҳнат қилмоқда», - дейилади Меҳнат вазирлиги хабарида.

Агентлик маълумотларига кўра, хорижий ишчи кучини жалб қилиш учун рухсатномалар орасида қуйидаги тоифалар мавжуд: раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарлари учун 639 та рухсатнома (биринчи тоифа), бошқарма бошлиқлари учун 3150 та рухсатнома (иккинчи тоифа). Жалб этилган ишчи кучининг асосий қисмини учинчи (мутахассислар) ва тўртинчи (малакали ишчилар) тоифалари - мос равишда 8115 ва 825 киши ташкил этади. Шунингдек, 1197 нафари мавсумий ишларга, 2352 нафари эса корпоратив трансфер доирасидаги ишларга жалб этилган.

Ҳозирда Қозоғистонда хорижий ишчи кучини жалб қилиш тизимидан фойдаланаётган 1683 иш берувчи бор. Уларда 429 мингдан ортиқ Қозоғистон фуқаролари ишлайди, бу умумий ходимлар сонининг 96 фоизини ташкил қилади.

Меҳнат мигрантларининг асосий келиб чиқиш мамлакатлари Хитой – 3685 киши, Туркия – 1977 киши, Ҳиндистон – 1268 киши, Ўзбекистон – 1195 киши, Сербия – 1109 киши.

Жорий йилнинг январ ойида мамлакатнинг йирик тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан боўлиб ўтган учрашув якунлари бўйича Президент топшириғини бажариш мақсадида вазирлик томонидан хориждан ишчи кучини жалб қилиш квотаси аввалдан режалаштирилган 28352 нафардан 23560 нафарга, яъни 4792 нафарга (16 фоиз) қисқартирилди.

Янгиликлар

Архив