Қозоғистонда 16 мингдан ортиқ хорижлик меҳнат қилади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – 1 июл маълумотларига кўра, Қозоғистонда маҳаллий ижро ҳокимияти органлари рухсати билан 16 061 нафар хориж фуқароси меҳнат қилмоқда, дея хабар беради Kazinform.

Хорижий ишчи кучини жалб қилиш учун рухсатномаларнинг қуйидаги тоифалари мавжуд: раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарлари учун 603 та рухсатнома (биринчи тоифа), таркибий бўлинма раҳбарлари учун 3131 та рухсатнома (иккинчи тоифа).

Ишга жалб этилган хорижий ишчи кучининг асосий қисми учинчи (мутахассислар) ва тўртинчи (малакали ишчилар) тоифаларига тегишли бўлиб, мос равишда 7970 ва 1021 киши.

Шунингдек, 1 минг 430 нафар фуқаро мавсумий, 1 минг 906 нафар фуқаро эса корпоратив трансфер доирасида ишга қабул қилинди.

Ҳозирда Қозоғистонда хорижлик ишчи кучидан фойдаланаётган 1766 иш берувчи бор.

У ерда 397 мингдан ортиқ Қозоғистон фуқаролари меҳнат қилади, бу умумий ходимлар сонининг 96 фоизини ташкил этади.

Меҳнат мигрантлари келадиган асосий мамлакатлар: Хитой – 3587 киши, Туркия – 1820 киши, Ҳиндистон – 1691 киши, Ўзбекистон – 1563 киши, Буюк Британия – 1123 киши.

Ички меҳнат бозорини ҳимоя қилиш мақсадида Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги ҳар йили республикага чет эллик мутахассисларни жалб қилиш учун квоталарни белгилайди ва ажратади.

Жорий йилнинг январ ойида мамлакатнинг йирик тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан ўтказилган учрашув якунлари бўйича Давлат раҳбари томонидан берилган топшириқни бажариш мақсадида вазирлик хорижий ишчи кучини жалб қилиш квотаси аввалдан режалаштирилган 28352 нафардан 23560 нафарга, яъни 4792 нафарга (16%) қисқартирди.

Сўнгги хабарлар