Қозоғистонда 16,3 минг янги иш ўрни яратилади
13 Май 21:29

Қозоғистонда 16,3 минг янги иш ўрни яратилади

QARAǴANDY. Kazinform – Қарағандида ҚР Бош вазири ўринбосари Ерали Тоғжанов раислигида 2025 йилгача аҳоли даромадларини ошириш дастурини амалга оширишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда марказий давлат органлари, ривожланиш институтлари, йирик саноат корхоналари, кичик ва ўрта бизнес вакиллари иштирок этди, деб хабар беради Kazinform коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Telegram каналига таяниб.

«Дастур, биринчи навбатда, аҳоли даромадларини ошириш ва самарали бандлигини таъминлашга қаратилган. Умуман олганда, ишлаб чиқариш саноатида 713 та лойиҳа амалга оширилиб, 126 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилади. 50 га яқин йирик корхона ташкил этиладиган кичик ва ўрта бизнес зоналари тадбиркорлик субъектларининг даромадларини ошириш, маҳсулот сотишни кафолатлаш, ҳосилдорликни ошириш имконини беради», – дейди Ерали Тоғжанов.

Йиғилишда ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири ўринбосари Марат Қарабаев ҳар бир йўналиш бўйича батафсил маълумот берди.

Унга кўра, йил бошидан буён бир қатор йирик компаниялар ва саноат корхоналари иш ҳақини ўртача 20 фоизга оширган.

2022 йилда мамлакатда 165 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ҳисобига 16,3 мингта янги иш ўрни яратиш режалаштирилган. Иш билан бандликнинг энг катта ўсиши Қарағанди, Шарқий Қозоғистон ва Павлодар вилоятларида кутилмоқда.

2025 йилгача қишлоқ жойларда 52,4 мингта, моношаҳарларда 11,1 мингта янги иш ўринлари ташкил этиш режалаштирилган. Масалан, Саран шаҳрида олтита лойиҳани ишга тушириш орқали дастур доирасида 2,5 мингга яқин иш ўрни яратилади. Моношаҳарчада автобус ва юк автомобиллари, шиналар ишлаб чиқаришдан ташқари инвесторлар маиший техника ишлаб чиқаришни ҳам мақсад қилган.

Мамлакатда металлург, технолог, кимёгар, оператор, машинист ва бошқалар мутахассисликлар бўйича 75 мингдан ортиқ янги ва юқори малакали иш ўринлари яратилади.

Янгиликлар

Архив