Қозоғистонда 1565 нафар бемор коронавирусдан даволанмоқда

None
ASTANA. Kazinform – 2 феврал маълумотларига кўра, Қозоғистонда 1565 киши коронавирус инфекциясидан даволанмоқда, дея хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб.

2 феврал ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясидан 1 565 нафар (-1 416+ ва 149 КВИ-) бемор даволанмоқда, улардан 121 нафари шифохоналарда, 1 444 нафари амбулатория шароитида даволанмоқда.

КВИ+, КВИ- ҳолатлари орасида: 6 киши оғир аҳволда, 1 киши ўта оғир аҳволда, 1 киши сунъий нафас олиш аппаратига уланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўтган суткада Қозоғистонда 62 киши коронавирусга чалингани ҳақида хабар берилган эди.


Сўнгги хабарлар