Қозоғистонда 15 та минтақавий университетлар ривожлантирилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон коллежларига академик мустақиллик берилади. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Коллежларга академик мустақиллик берилади. Ушбу чора таълим дастурларининг мазмунини ўзгартиришга, ўқитиш муддатларини қисқартиришга, таълим сифатини оширишга, меҳнат бозорига тезкор киришни таъминлашга имкон беради», - деди Асхат Аймағамбетов.

Унга айтишича, жорий йилда олий таълим тизимида ҳудудни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси ишга туширилади. Аниқ критерийлар асосида 15 та минтақавий олий ўқув ўринлар танланади.

«Биз ушбу университетларни ривожлантириш учун мақсадли маблағлар ажратамиз, янги лабораториялар ва ўқув дастурларини очамиз, таълим сифатини оширамиз», - деди вазир.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар