+7 (701) 759 90 19
USD 425.02 EUR 498.17
RUB 5.85 CNY 65.85
Янгиликлар

Қозоғистонда 15 мингдан ортиқ чет эл фуқаролари ишлайди

29 Июль 12:18
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда 15 мингдан ортиқ чет эл фуқаролари ишлайди

NUR-SULTAN. Kazinform - 2021 йил 1 июл ҳолатига кўра, Қозоғистонда маҳаллий ижро этувчи органларнинг рухсати билан 15 796 нафар чет эл фуқароси меҳнат қилмоқда, деб хабар беради Kazinform ҚР Меҳнат вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
Aфғонистонда қизларнинг мактабга қайтишига рухсат берувчи қонун тайёрланмоқда Озарбайжонда такси ҳайдовчиларидан  COVID-паспорти талаб қилинмоқда Мисрда 11 ёшли келин ва 12 ёшли куёвнинг ота-онаси ҳибсга олинди

Чет эл ишчи кучини жалб қилиш учун рухсатномалар (кейинги ўринларда - ЧИК) орасида қуйидаги тоифалар мавжуд: биринчисига 651 та (менежерлар ва уларнинг ўринбосарлари), иккинчи тоифага 3281 та (таркибий бўлинмалар раҳбарлари). Ишга жалб қилинган ишчи кучининг асосий қисми учинчи (мутахассислар) ва тўртинчи (малакали ишчилар) тоифаларига тўғри келади. Бу тоифадагилар мос равишда 7600 ва 410 кишини ташкил этмоқда. Шунингдек, 1939 киши мавсумий ишларга, 1915 киши корпоратив трансферга жалб қилинган.

Ҳозирда Қозоғистонда чет эллик ишчи кучидан фойдаланувчи 1793 иш берувчи мавжуд. Уларда 484 мингдан ортиқ Қозоғистон фуқароси ишлайди, бу умумий ишчиларнинг 97 фоизини ташкил этади.

Меҳнат мигрантлари келадиган асосий мамлакатлар: Хитой - 3782 , Ўзбекистон - 1953, Туркия - 1633, Ҳиндистон - 1051, Венгрия - 992, Буюк Британия - 959 киши.

Эслатиб ўтамиз, ички меҳнат бозорини ҳимоя қилиш мақсадида Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳар йили республикага хорижий мутахассисларни жалб қилиш квотасини белгилайди. 2021 йилда квота ҳажми ишчи кучининг 0,31 фоизини ёки 29,3 минг бирликни ташкил этди.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив