+7 (701) 759 90 19
USD 425.37 EUR 492.66
RUB 5.97 CNY 66.15
Янгиликлар

Қозоғистонда 15,7 мингдан ортиқ чет эл фуқаролари ишлайди

26 Август 14:55
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда 15,7 мингдан ортиқ чет эл фуқаролари ишлайди

NUR-SULTAN. Kazinform - 2021 йил 1 август ҳолатига кўра, маҳаллий ижро этувчи органларнинг рухсатномаси билан 15 786 чет эл фуқароси Қозоғистон ҳудудида ишламоқда, деб хабар беради Kazinform Қозоғистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Чет эл ишчи кучини жалб қилиш учун рухсатномалар орасида қуйидаги тоифалар мавжуд: биринчи тоифа - 661 рухсатнома (менежерлар ва уларнинг ўринбосарлари), иккинчи тоифа – 3283 рухсатнома (таркибий бўлинмалар раҳбарлари). Ишчи кучининг асосий қисми учинчи (мутахассислар) ва тўртинчи (малакали ишчилар) тоифаларига тегишли - 7 619 т ва 384 такиши. Шунингдек, мавсумий ишларга 1952 киши, корпоратив алмашувга эса 1887 киши жалб қилинган.

Ҳозирги вақтда Қозоғистонда чет эл ишчи кучидан фойдаланадиган 1801 иш берувчи бор. Уларда 485 мингдан зиёд Қозоғистон фуқароси ишлайди, бу умумий ишчилар сонининг 96 фоизини ташкил қилади.

Меҳнат мигрантлариларининг асосий келиб чиқиш мамлакатлари Хитой - 3785 киши, Ўзбекистон - 1982 киши, Туркия - 1443 киши, Ҳиндистон - 1031 киши, Буюк Британия - 948 киши.

Эслатиб ўтамиз, ички меҳнат бозорини ҳимоя қилиш мақсадида Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳар йили республикага хорижий мутахассисларни жалб қилиш учун квота белгилайди. 2021 йилда квота ҳажми ишчи кучининг 0,31фоизини ёки 29,3 минг бирликни ташкил этди.



Баҳам кўринг:
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив