Қозоғистонда 130 мингга яқин талаба ва докторантларнинг стипендияси оширилади
20 Май 18:05

Қозоғистонда 130 мингга яқин талаба ва докторантларнинг стипендияси оширилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилда мамлакат бўйлаб 10 минг ўринга мўлжалланган 31 та ётоқхона фойдаланишга топширилади. Бу ҳақда Қозоғистон бош вазири ўринбосари Ерали Тоғжанов Сенатда ёшларни қўллаб-қувватлаш масалаларига бағишланган парламент эшитувида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ёшларимизнинг бепул олий таълим олиши учун имкониятлар кенгайтирилмоқда. 2025 йилгача давлат таълим грантларини 50 фоизга ошириш режалаштирилган. Жумладан, жорий йилда илк бор республика ўртача кўрсаткичидан паст бўлган ҳудудлардаги ёшларга бошқа ҳудудлардаги олий ўқув юртларида ўқиш учун 10 мингта мақсадли грант ажратилади», - деди Ерали Тоғжанов.

Унинг сўзларига кўра, бу ҳудудларда ёшларнинг муносиб билим олишини таъминлашга қаратилган тизимли ечимдир.

«2025 йилга бориб талабалар стипендиялари ҳар йили 20 фоизга, бакалавриат ва докторантура стипендиялари эса 15 фоизга ошади. У жами 130 мингга яқин талаба ва докторантни қамраб олади», - деди Бош вазир ўринбосари.

«Талабалар учун энг долзарб муаммолардан бири ётоқхона тақчиллигидир. Уни тизимли ҳал этиш мақсадида сўнгги 3 йилда 30 мингта ўрин ажратилди. Жорий йилда 10 минг ўринга мўлжалланган 31 та ётоқхона фойдаланишга топширилади», — деди у.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив