Қозоғистонда 13 та махсус иқтисодий зона мавжуд

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистоннинг деярли барча ҳудудларида махсус иқтисодий зоналар фаолият юритади. Бугунги кунда мамлакатда 13 та МИЗ фаолият кўрсатмоқда, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Бу ҳақда ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигининг саноатни ривожлантириш қўмитаси раиси Иляс Оспанов маълум қилди.

Маърузачининг сўзларига кўра, маҳаллий махсус иқтисодий зоналар иқтисодиётнинг муайян истиқболли йўналишларига эътибор қаратиш имконини берувчи тармоқ хусусиятига эга.

«Маҳаллий МИЗ узайтириш ҳуқуқи билан 25 йил муддатга ташкил этилади ва мамлакатимиз ҳудудида юқори технологияли ва рақобатбардош ишлаб чиқаришларни яратиш мақсадида маҳаллий ва хорижий инвестициялар, технологиялар, малакаларни жалб қилиш учун тайёр ишлаб чиқариш майдончаси бўлади. Айни пайтда мамлакатимизда 13 та махсус иқтисодий зона фаолият кўрсатмоқда, улар барча ҳудудларда ташкил этилган», — деди Иляс Оспанов.

МИЗ иштирокчилари учун солиқ мажбуриятидан озод қилиш, божхона тўловларидан озод этиш, тайёр ишлаб чиқариш майдончасини муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш, квота ва чекловлардан ташқари хорижий ишчи кучини жалб қилиш имкониятларини ўз ичига олган махсус ҳуқуқий режим қўлланилади.

«Бугунги кунда ички МИЗ инвестиция портфелида 21 мингдан ортиқ иш ўрни яратилиб, умумий қиймати 1,2 триллион тенге бўлган 315 га яқин лойиҳа амалга оширилди. Лойиҳалар иқтисодиётнинг барча базавий тармоқларида тақдим этилиб, қимматли ва мураккаб маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган», — дея қўшимча қилди қўмита раиси.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи


Сўнгги хабарлар