Қозоғистонда 13 миллион гектар ер экилди

None
ASTANA. Kazinform - Жорий йил 23,4 миллион гектар ерга экин экилди. Бу ҳақда ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

«Бугун республикамизнинг барча ҳудудларида баҳорги экиш бошланди, вилоятларнинг тезкор маълумотларига кўра, 13 миллион гектар майдонга экин экилди, бу режанинг 62% ни ташкил этади. Жумладан, бошоқли дон экинлари – 9,5 миллион гектар ёки 61%, мойли экинлар – 1,9 миллион гектарга ёки 58%, сабзавот – боғ экинлари – 248,1 мингга ёки 90%, картошка – 163,2 мингга ёки режанинг 83% экилди.

Умуман олганда, жорий йил экин майдонлари 23,4 миллион гектарга этади, бу 2022 йил даражасидан 68,6 минг гектарга кўпдир», - деди Е. Қарашўкеев.

Ғалла ва дуккакли экинлар майдонларини 117 минг гектарга, озиқ-овқат экинларини 36,5 минг гектарга, қанд лавлагини 6,7 минг гектарга кўпайтириш режалаштирилган.

Ғалла, сабзавот ва картошка учун мўлжалланган майдонлар ички бозор талабини тўлиқ қондириш имконини беряпти.

«Фермерлар барча зарур ресурслар билан таъминланган. Баҳорги экиш ишларини ўтказиш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини уруғлик, агрокимёвий воситалар, техникалар билан таъминлаш, молиялаштириш масалаларини мувофиқлаштириш мақсадида Республика оператив штаби ташкил этилди. Унга барча манфаатдор идора ва ташкилотлар, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари киритилди. Йил бошидан буён фавқулодда штабнинг 5 та йиғилиши ўтказилди», - деди вазир.


Сўнгги хабарлар