Қозоғистонда 12 та туғруқхона қурилади ва 32 та кўп тармоқли шифохона модернизация қилинади

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг йирик шаҳарлари ва вилоятларида аҳоли сонининг кўпайиши туфайли перинатал марказлар ва шифохоналарда ўринлар етишмайди. Шу муносабат билан Ҳукумат тиббиёт муассасалари етишмовчилигини тўлдириш масаласини муҳокама қилди, деб хабар беради Kazinform primeminister.kzга таяниб.

Давлат раҳбарининг топшириқлари доирасида 2024-2026 йилларда 12 та перинатал марказ қуриш режалаштирилган.

Янги тиббиёт муассасалари Астана, Алмати, Чимкент, Қарағанди, Қостанай, Атирау, Жезқазған, Қизилўрда, Тараз, Орал, Қаскелен шаҳарлари ҳамда Туркистон вилоятининг Темирлан қишлоғида очилади.

Шуни таъкидлаш керакки, уларни режалаштириш ва лойиҳалашда Health planning халқаро технологияси қўлланилган.

Ҳудудларда замонавий перинатал марказларнинг барпо этилиши ҳомиладорликни режалаштириш, ҳомиладорлик ва туғиш, туғруқдан кейинги даврда тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янги босқичга кўтаради.

Бундан ташқари, «Қишлоқ соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш» миллий лойиҳаси доирасида 2023-2024 йилларда фойдаланишга топширилаётган 32 та кўп тармоқли туман шифохоналарини модернизация қилиш режалаштирилган.

Шунингдек, 2025 йилгача Астана, Алмати, Чимкент, Қарағанди, Ақтўбе ва Семей шаҳарларида 6 та университет клиникалари қурилади.

Шу билан бирга, Петропавл, Туркистон ва Кўкшетау шаҳарларида инвесторлар ташаббуси билан амалга оширилаётган лойиҳалар якунланади.


Сўнгги хабарлар