+7 (701) 759 90 19
USD 423.91 EUR 497.37
RUB 5.82 CNY 65.59
Янгиликлар

Қозоғистонда 12 миллион тонна ғалла хирмони йиғилди

15 Сентябрь 11:59
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда 12 миллион тонна ғалла хирмони йиғилди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонда 12 миллион тонна ғалла хирмони йиғилди, дея хабар беради Kazinform ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистонда ўрим-йиғим кампанияси: 15 миллион гектар майдон йиғиб олинди Хитойга экспорт қилинадиган буғдой ҳажми ошиши мумкин – ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Ўрим-йиғим ишларининг 95 фоизга яқини якунланди – ҚР Бош вазири

«15 сентябр ҳолатига кўра, мамлакатда 13,2 миллион гектарлик дон ва дуккакли экинлар ёки умумий майдоннинг 83,3 фоизи йиғиб олинди.

Ўртача ҳосилдорлик гектаридан 9,1 центнерни, жами 12 миллион тоннани ташкил этди «, - дейилади вазирлик хабарида.

Вазирлик маълумотларига кўра, 10 миллион гектар ёки йиғим майдонининг 86 фоизи учта асосий экин майдонларида - Ақмола, Қостанай ва Шимолий Қозоғистон вилоятида йиғиб олинди. Ҳосилдорлик гектарига 8,3 центнерни ташкил этди, 8,2 миллион тонна ғалла йиғилди.

«Ўтган йилги ғаллани ва бу йилги прогноз қилинаётган ғаллани сақлаш учун омборлар етарли», - дейилади хабарда.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив