Қозоғистонда 114 минг кўп болали оила манзилли ижтимоий ёрдам олади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - 1 июн ҳолатига 113,9 минг оиладан 585,3 минг нафар фуқаро манзилли ижтимоий ёрдам олди. Жорий йилда бу мақсадлар учун бюджетдан 84,7 млрд тенге ажратилди, дея хабар беради Кazinform.

Манзиллий ижтимоий ёрдам оиласининг ҳар бир аъзоси жон бошига ўртача даромади ҳудудий яшаш минимумининг 70 фоизидан кам бўлган фуқароларга бириктирилади.

Бундан ташқари, ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг янги механизмини амалга ошириш доирасида мамлакатнинг барча ҳудудларида кам таъминланган оилалар мактабгача ёшдаги болаларни кафолатланган ижтимоий пакет билан таъминлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Манзилли ижтимоий ёрдам олувчилар орасида 1 ёшдан 6 ёшгача бўлган 150,2 минг нафар болага озиқ-овқат ва маиший кимё воситалари тўплами кўринишидаги ижтимоий пакет ажратилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январ ойида юзага келган фавқулодда вазият туфайли 2021 йил 4 чорагида манзилли ижтмоий ёрдам олган фуқароларга тўловлар автоматик равишда 2022 йилнинг 1 чорагигача узайтирилди.

Шу билан бирга, янги олувчиларга «Электрон ҳукумат» портали орқали манзилли ижтимоий ёрдам олиш учун мурожаат қилиш имконияти берилди.

Ҳозирда қозоғистонликлар манзилли ижтимоий ёрдам тайинлаш учун яшаш жойидаги бандликка кўмаклашиш марказига, шунингдек, egov.kz электрон ҳукумат портали орқали мурожаат қилишлари мумкин.


Сўнгги хабарлар