USD 435.1 EUR 493.27
RUB 5.69 CNY 68.63
Янгиликлар

Қозоғистонда 11 ой давомида қайта ишлаш саноати 5,2 фоизга ўсди

9 Декабрь 11:41
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда 11 ой давомида қайта ишлаш саноати 5,2 фоизга ўсди

NUR-SULTAN. Кazinform - 11 ойда қайта ишлаш саноати 5,2 фоизга ўсди. Бу ҳақда Қозоғистон Миллий иқтисодиёт вазири Aсет Ерғалиев Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Қайта ишлаш саноати барқарор ривожланишда давом этмоқда. Жорий йилнинг январ-ноябр ойларида саноатда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 5,2 фоизга ошди. 15 та ҳудудда ижобий ўсиш суръатлари қайд этилди. Энг юқори ўсиш Алмати шаҳрида, шунингдек, Алмати ва Қизилўрда вилоятларида кузатилмоқда. Қайта ишлаш саноатида машинасозлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш 18,5, жумладан, автомобилсозлик – 21,3, автомобил ва локомотивлар ишлаб чиқариш – 56,7, шунингдек, қурилиш материаллари – 9,2, тайёр металл маҳсулотлари – 18,1, пластмасса буюмлари – 41,4, фармацевтика маҳсулотлари – 27,9 , мебель – 9,7 , кийим-кечак – 8,7 фоизни ташкил этди», - деди вазир.

Унинг сўзларига кўра, тоғ-кон саноатида тикланиш даражаси давом этмоқда. Ҳисобот даврида саноатда маҳсулот ишлаб чиқариш 0,8 фоизга ошди. Саноат бўйича ўсиш металл рудаларини қазиб олишда 3,9 фоизга, тоғ-кон саноати соҳасида 1,8 фоизга, кўмир қазиб олишда 0,7 фоизга етди.

«Ўтган 11 ойда қурилиш соҳасида юқори суръат сақланиб қолди, қурилиш ишлари ҳажми 6,2 фоизга ошди. 15 та ҳудудда ижобий ўсиш кузатилди. Қурилиш-монтаж ишларининг энг юқори ўсиши Алмати, шунингдек, Манғистау ва Ақмола вилоятларида кузатилмоқда», — деди Aсет Ерғалиев.

Муаллиф: Марлан Жиембай



Баҳам кўринг:
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив