Қозоғистонда 1000 нафар муҳандис хорижий заводларга амалиёт ўташ учун юборилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Минг муҳандис хорижий заводларга амалиёт ўташ учун юборилади. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири ўринбосари Марат Қарабаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, вазирлик 2025 йилгача аҳоли даромадларини ошириш дастури доирасида 23 та чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этади. Улардан 11 нафари масъул ижрочилардир. Кўрилаётган чора-тадбирлар, асосан, янги иш ўринлари ташкил этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, уй-жой қурилиши соҳасида хизматлар нархларини барқарорлаштириш, асосий товарлар, қурилиш материаллари, енгил, кимё ва фармацевтика маҳсулотлари импорт ўрнини босишга қаратилган.

«Дастур доирасида импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган лойиҳалар амалга оширилади. 2025 йилгача 80 та лойиҳага имтиёзли кредитлар ажратиш ҳисобига 23 мингта янги иш ўрни яратиш режалаштирилган. Натижада экспорт ҳажми 2,3 триллион тенгени ташкил этади, импорт эса 1,3 триллион тенгега камаяди. Ушбу лойиҳаларни хомашё, инфратузилма ва муҳандислик-техник кадрлар билан таъминлаш каби тизимли масалалар ҳал этилади. Айни пайтда бу каби лойиҳаларни Қозоғистон Тараққиёт банки ва Саноатни ривожлантириш жамғармаси орқали молиялаштириш масаласи кўриб чиқилмоқда. Шунингдек, қозоғистонлик муҳандисларнинг малакасини ошириш учун 1000 га яқин мутахассисни дунёнинг етакчи мамлакатларидаги саноат корхоналарига юбориш режалаштирилган», - деди Марат Қарабаев.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар