Қозоғистонда 100 та спорт-соғломлаштириш мажмуасини қуриш ишлари олиб борилмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Маданият ва спорт ишлари бўйича вазир ўринбосари Ерлан Қожағапанов меҳнат жамоаларида жисмоний тарбия ва соғломлаштириш ишларини ташкил этиш тўғрисида гапириб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Спорт инструкторлари оммавий спортни ривожлантиришга катта ҳисса қўшмоқда. Бугунги кунга қадар республикада 3 мингдан зиёд спорт инструкторлари ишлайди, шундан 1200 га яқини қишлоқ жойларида. Меҳнат жамоаларида жисмоний тарбия, соғломлаштириш ва спорт ишларини ташкил этиш масалалари катта аҳамиятга эга», - деди Ерлан Қожағапанов.

Унга кўра, Қозоғистонда 21 минг 334 жисмоний тарбия гуруҳлари мавжуд, 127 мингдан ортиқ спорт секциялари ташкил этилган бўлиб, уларда 5,3 миллион киши шуғулланади.

«Ҳеч кимга сир эмаски, спортнинг ҳолати ва ривожланиши зарур спорт инфратузилмаси мавжудлигига боғлиқ. Ушбу мақсадлар учун мамлакатда 41352 спорт иншооти фаолият юритмоқда», - деди вазир ўринбосари.

«Мамлакатимиз ҳудудларида 100 та спорт-соғломлаштириш мажмуасининг қурилиши давом этмоқда, улардан 13 таси 2019 йилда фойдаланишга топширилди. 2020 йилда 14 соғлиқни сақлаш маркази фойдаланишга топширилди, шундан 7 таси «Ауыл - Ел бесігі» дастури бўйича, 10 таси якунланиш босқичида», - дея сўзини якунлади маърузачи.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев

Сўнгги хабарлар