Қозоғистонда 10 ойда қишлоқ хўжалигида 5,2 фоиз ўсиш кузатилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform –Қостанай, Ақмола ва Павлодар вилоятлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳасида энг яхши натижаларга эришди. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Сапархан Омаров маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Жорий йилнинг 10 ойи якунлари бўйича қишлоқ хўжалигида ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 5,2 фоизга ўсди ва 5,4 триллион тенгени ташкил этди. Ушбу ўсиш асосан ўсимлик етиштиришнинг 7,1 фоизга кўпайиши ҳисобига таъминланди. Ҳудудларга келсак, 3 та вилоятда республика кўрсаткичдан юқори даражасин кўрсатмоқда: Қостанай вилояти - 121,3%, Ақмола вилояти - 114,1% ва Павлодар вилояти - 105,5%», - деди Сапархан Омаров Ҳукумат йиғилишида.

Унинг айтишича, ушбу даврда чорвачилик маҳсулотларининг умумий ҳажми 2,7 фоизга ўсди ва 2,1 триллион тенгени ташкил этди. Шу билан бирга, тирик вазнда гўшт ишлаб чиқариш ҳажми 3,7 фоизга, сут - 3,1 фоизга ўсди. 10 ой давомида озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш 3,4 фоизга ўсди ва 1,6 триллион тенгени ташкил этди.

Муаллиф: Аян Бекенўғли.


Сўнгги хабарлар