Қозоғистонда 1-синфга борадиган болаларнинг 70 фоизи қозоқ тилида ўқишни танлади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бугунгача Қозоғистонда болаларни биринчи синфга қабул қилиш учун 390 мингга яқин ариза келиб тушди. Шундан болаларнинг 70 фоизи давлат тилида ўқишни танлади, дея хабар бермоқда Kazinform ҚР Таълим-маориф вазирлигига таяниб.

1-синфга аризалар 1 апрелдан бошлаб қабул қилинмоқда. Ҳужжатларни қабул қилишнинг охирги муддати – 2022 йил 1 август. Шундан сўнг мактабларга синфларни шакллантириш ва ўқув жараёнини ташкил этиш учун сифатли тайёргарлик ишларини олиб бориш учун вақт берилади.

«Ҳужжатларни қабул қилиш муддати тугашига саноқли кунлар қолди. 1 апрелдан бошлаб 4 ой давомида ОАВ ва ижтимоий тармоқларда 1 августга қадар ҳужжатларни топшириш зарурлигини эълон қилиб келмоқдамиз. Ҳали ҳужжат топширмаганлар 1 августгача ҳужжатларни топширишлари мумкин. Эндиликда кўплаб давлат таълим хизматлари электрон форматда мавжуд, шунинг учун сиз egov.kz портали орқали ариза топширишингиз мумкин. Қолаверса, ота-оналарнинг илтимосига кўра, ҳужжатларни анъанавий қоғоз кўринишида топшириш мумкин»

, — дея тушунтирди Халқ таълими вазирлигининг Мактабгача ва ўрта таълим қўмитаси раиси Гулмира Каримова.

Қозоқ синфларига болаларни қабул қилишнинг юқори даражаси Қизилўрда (89,7 фоиз), Ғарбий Қозоғистон (85,4 фоиз), Манғистау (87,6 фоиз) ва Жамбил вилоятларида кузатилмоқда.

Янги ўқув йилида 1-синфга 405-410 минг нафарга яқин бола бориши кутилмоқда.

Сўнгги хабарлар