Қозоғистонда 1 майдан бошлаб болалар спорти секцияларини жон бошига молиялаштириш жорий этилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 2021 йил 1 майдан бошлаб болалар спорти секцияларини жон бошига молиялаштириш жорий этилади. Бу ҳақда Мажилис депутатлари саволига ҚР Бош вазири Асқар Мамин жавобан айтиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Спорт билан шуғулланишни таъминлаш учун жорий йилнинг 1 майидан бошлаб болалар спорти секцияларини жон бошига молиялаштиришни таъминлайдиган давлат спорт буюртмаси жорий этилади. Янги усул хусусий секторни жалб қилиш орқали спорт секциялари етишмаслиги муаммосини ҳал қилади ва хизматлар сифатини оширади. Давлат спорт буюртмаси 4 ёшдан 17 ёшгача бўлган барча болаларга, шу жумладан алоҳида эҳтиёжли болаларга ҳам татбиқ этилади», - деди Бош вазир.

Унга кўра, давлат спорт секцияларига бориш билан боғлиқ харажатларнинг катта қисмини қоплайди. Ва ота-оналар хизмат кўрсатувчи провайдерни танлаш ва унинг хизматларини баҳолаш ҳуқуқига эга. Боланинг яшаш жойи, спорт тури, хизмат кўрсатиш усули ва бошқа бир қатор омилларни ҳисобга олган ҳолда харажатлар белгиланган ставка бўйича тўланади.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар