ALMATY. Kazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КASЕ)савдолар якунларига кўра, тенгенинг долларга нисбатан курси ошди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Савдо маълумотларига кўра, доллар курси 4 ноябр оқшомига нисбатан 0,24 тийинга ошган.
AҚШ долларининг ўртача курси 429,74 тенгени ташкил қилди.
Миллий банкнинг 5 ноябрдаги расмий курси 1 доллар учун 429,50 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, бугун Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 429,69 тенгега сотилмоқда, сотиб олиш курси - 431,17 тенге.
Нур-Султандаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 429,80 тенгедан сотилмоқда, сотиб олиш нархи - 430,87 тенге.
Эслатиб ўтамиз, доллар курси ўтган ҳафтадан бери ошиб бормоқда. Валюта айирбошлаш шохобчаларида АҚШ доллари 430 тенгега кўтарилди.
Муаллиф: Алма Муқанова