Қозоғистонда 1 апрелдан бошлаб давлат ижтимоий суғурта жамғармасидан тўланадиган тўловлар қўшимча равишда оширилди
13 Май 12:32

Қозоғистонда 1 апрелдан бошлаб давлат ижтимоий суғурта жамғармасидан тўланадиган тўловлар қўшимча равишда оширилди

NUR-SULTAN. Кazinform – 2022 йил 1 январдан ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик учун Давлат ижтимоий суғурта жамғармасидан тўланадиган ижтимоий тўловлар миқдори 5 фоизга, 2022 йил 1 апрелдан бошлаб қўшимча 4 фоизга оширилди. Тўловларнинг умумий миқдори ўтган йил даражасига нисбатан 9 фоизга ошди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Давлат ижтимоий суғурта жамғармасидан тўловлар асосий давлат ижтимоий нафақаларидан ташқари ижтимоий суғурта тизимининг иштирокчилари бўлган ходимлар томонидан ҳам олинади.

Шундай қилиб, 81,6 минг киши Давлат ижтимоий суғурта жамғармасидан ногиронлик бўйича ижтимоий нафақа олади. Агар бюджетдан тўланадиган ногиронлик нафақасининг ўртача миқдори 54 608 тенге бўлса, Давлат ижтимоий суғурта жамғармасидан тўловларни ҳисобга олган ҳолда қозоғистонликлар жами 84 353 тенге олади.

Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси ҳисобидан 54,2 минг киши боқувчисини йўқотганлик учун ижтимоий нафақа олади. Агар боқувчисини йўқотганлик учун бюджетдан тўланадиган нафақанинг ўртача миқдори 45 627 тенге бўлса, Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси тўловларини ҳисобга олган ҳолда резидентлар жами 76 443 тенге олади.

Шундай қилиб, ишлаётган фуқароларга тўланадиган ўртача тўлов миқдори ижтимоий суғурта тизимида иштирок этмаётган олувчиларга тўланадиган тўловларга нисбатан 30 минг тенгега кўпдир.

Июн ойида апрел ва май ойлари учун қўшимча тўловларни ҳисобга олган ҳолда Давлат ижтимоий суғурта жамғармасидан оширилган миқдорда ижтимоий тўловлар тўланади.

Янгиликлар

Архив