Қозоғистонда 1,8 миллион киши гриппга қарши эмланган

None
ASTANA. Кazinform - Республика аҳолисининг 9,5 фоизи гриппга қарши вакцина олди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиология назорати қўмитасининг юқумли касалликлар устидан эпидемиологик назорат бўлими бошлиғи Роза Қожапова маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Октябр ойидан бери гриппга қарши оммавий эмлаш ишлари олиб борилмоқда. Мамлакат бўйлаб 1 806 710 киши гриппга қарши эмланди. Бу республика аҳолисининг 9,5 фоизини ташкил этади. Хусусан, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 1758875 нафар (97,3%), иш берувчилар ҳисобидан 28295 нафар (1,6%), 19540 нафар (1,1%) фуқарога гриппга қарши вакцина маблағи тўланган. Вакцина олган 14 ёшгача бўлган болалар сони 392 076 (21,2 фоиз), катталар эса 1 миллион 423 287 (78,8 фоиз)ни ташкил этади, деди Роза Қожапова Марказий коммуникациялар хизмати майдонида ўтказилган матбуот анжуманида.

Унинг сўзларига кўра, гриппга қарши эмлашдан сўнг асоратланиш ҳолатлари кузатилмаган.

Бундан ташқари, мутахассис касалликнинг олдини олиш учун қуйидаги профилактика чораларини тавсия қилади:

- гавжум жойларга, айниқса ёпиқ хоналарга ташриф буюришни чеклаш;

- хоналарни вентиляция қилиш, антисептик воситалардан фойдаланиш, дезинфекция режимини кучайтириш;

- қўл ювиш учун антисептик ёки дезинфекцияли эритмалардан фойдаланиш;

- касал одамлар билан алоқани чеклаш, уларни изоляция қилиш;

- касалларнинг 80 фоизи болалар эканлигини ҳисобга олиб, грипп ва ЎРВИ белгилари пайдо бўлганда, болаларни уйда қолдириб, уюшган гуруҳларга (мактабгача таълим муассасалари, мактабларга) юбормаслик керак;

- ўз вақтида тиббий ёрдам сўраш.

Сўнгги хабарлар