Қозоғистонда 1,6 млн одамга 42 500 тг ёрдам пули берилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 1,6 млн одамга 42 500 тг ёрдам пули берилди, деб хабар беради Kazinform.

24 июль соат 09.00 ҳолатига кўра, июль ойида чеклов чоралари жорий этилгани сабабли 2 миллиондан кўпроқ одамдан ариза келиб тушган, шундан 1 миллион 661 мингта ариза рағбатлантирилиб, 1 миллион 594 минг одамга тўланган.

Ижтимоий суғурта жамғармасидан тўловлар учун аризалар бир нечта каналлар орқали қабул қилинади. 2 миллион мурожаатдан:

- 801,8 мингтаси тўловларни проактив равишда амалга оширишга розилик билдирган;

- 499,4 минг киши Egov.kz портали ва телеграм-ботлар орқали;

- 226 минг киши 42500.enbek.kz портали орқали;

- 494,3 минг киши иккинчи даражали банкларнинг мобил иловалари ва Интернет-ресурслари орқали ариза берган.

Эслатиб ўтамиз, Президент топшириғига биноан, 2020 йил июль ойида карантин чоралари жорий этилиши муносабати билан ишлайдиган, карантин туфайли даромадидан айрилган қозоғистонликларга 42 500 тенге (ЎР Марказий банки белгилаган 2020 йил 24 июль кунги расмий курсга кўра, 1 миллион 048 минг 475 сўм - Таҳр.) миқдорида бир марталик тўлов амалга оширилади.
Сўнгги хабарлар