Қозоғистонда 1,4 млн одамга 42 500 тг ёрдам пули берилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 23 июль соат 09.00 ҳолатига кўра, июль ойида чеклов чоралари жорий этилгани сабабли 1 млн 432 минг одамга 42 500 тг ёрдам пули берилди, деб хабар беради Kazinform.

Ҳозирга қадар 1 миллион 912 минг одамдан ариза келиб тушган, шундан 1 миллион 536 мингта ариза рағбатлантирилиб, 1 миллион 432 минг одамга тўланган.

Ижтимоий суғурта жамғармасидан тўловлар учун аризалар бир нечта каналлар орқали қабул қилинади. 1 миллион 912 минг мурожаатдан:

- 797,7 мингтаси тўловларни проактив равишда амалга оширишга розилик билдирган;

- 467,4 минг киши Egov.kz портали ва телеграм-ботлар орқали;

- 192,9 минг киши 42500.enbek.kz портали орқали;

- 453,9 минг киши иккинчи даражали банкларнинг мобил иловалари ва Интернет-ресурслари орқали ариза берган.

Эслатиб ўтамиз, Президент топшириғига биноан, 2020 йил июль ойида карантин чоралари жорий этилиши муносабати билан ишлайдиган, карантин туфайли даромадидан айрилган қозоғистонликларга 42 500 тенге (ЎР Марказий банки белгилаган 2020 йил 23 июль кунги расмий курсга кўра, 1 миллион 048 минг 475 сўм - Таҳр.) миқдорида бир марталик тўлов амалга оширилади.
Сўнгги хабарлар