Қозоғистонда 1,12 млн одамга 42 500 тг ёрдам пули берилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 22 июль куни соат 09.00 ҳолатига кўра, июль ойида чеклов чоралари жорий этилгани сабабли 1,2 млн одамга 42 500 тг ёрдам пули берилди, деб хабар беради Kazinform.

Ҳозирга қадар 1 миллион 730 минг одамдан ариза келиб тушган, шундан 1 миллион 309 мингта ариза рағбатлантирилиб, 1 миллион 122 минг одамга тўланган.

Ижтимоий суғурта жамғармасидан тўловлар учун аризалар бир нечта каналлар орқали қабул қилинади. 1 миллион 730 минг мурожаатдан:

- 782,87 мингтаси тўловларни проактив равишда амалга оширишга розилик билдирган;

- 423 минг киши Egov.kz портали ва телеграм-ботлар орқали;

- 146,1 минг киши 42500.enbek.kz портали орқали;

- 378 минг киши иккинчи даражали банкларнинг мобил иловалари ва Интернет-ресурслари орқали ариза берган.

Эслатиб ўтамиз, Президент топшириғига биноан, 2020 йил июль ойида карантин чоралари жорий этилиши муносабати билан ишлайдиган, карантин туфайли даромадидан айрилган қозоғистонликларга 42 500 тенге (ЎР Марказий банки белгилаган 2020 йил 22 июль кунги расмий курсга кўра, 1 миллион 048 минг 475 сўм - Таҳр.) миқдорида бир марталик тўлов амалга оширилади.
Сўнгги хабарлар