Қозоғистон зудлик билан Туркияга қутқарувчилар ва шифокорларни жўнатади

None
ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар беради Кazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев телефон орқали мулоқот чоғида Туркиянинг бир қанча вилоятларида содир бўлган вайронагарчиликли зилзила муносабати билан Режеп Таййип Эрдоғанга ҳамдардлик билдирди.

Давлат раҳбари Қозоғистон Туркиянинг жабрланган ҳудудларида қидирув-қутқарув ишларига ёрдам бериш учун зудлик билан қутқарувчилар ва шифокорларни юборишини, қардош мамлакатга гуманитар ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, бугун Туркияда зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони мингдан ошди, камида 7 минг киши жароҳат олди.

Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғанга ҳамдардлик билдирди ва Ҳукуматга Туркияга зудлик билан ёрдам кўрсатишни буюрди.

Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, Қозоғистон фуқаролари жабрлангани ҳақида маълумот келиб тушмаган.

Фото: аkorda.kz


Сўнгги хабарлар