Қозоғистон жамоаси каскадёрлар «Оскар»ини ютуб олди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – «Томирис» фильми Бутунжаҳон каскадёрлар академиясининг «Таурус» мукофотига сазовор бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Таурус» бизникидир! Сизлар билан катта қувончимиз билан бўлишишни истаймиз. «Томирис» фильми Бутунжаҳон каскадёрлар академиясининг «Таурус» мукофотига сазовор бўлди. Бу каскадёрларнинг «Оскар»и деб номланган нуфузли мукофот. Мамлакатимиз тарихида биринчи марта қозоқ фильми «Чет эл фильмидаги каскадёрлик ижроси» номинацияси бўйича энг яхши деб топилди. Nomad Stuntsга бўлган ишончингиз ва қўллаб-қувватлашингиз учун барчангизга ташаккур! Ақан Сатаев ва бутун «Томирис» жамоасига раҳмат!» - дейилади Nomad Stunts каскадёрлар гуруҳининг расмий Facebook саҳифасида эълон қилинган баёнотда.

Nomad Stunts – бу профессионал каскадёрларнинг халқаро гуруҳи бўлиб, 2000 йилда қозоғистонлик каскадёр Жайдарбек Кунғожинов томонидан ташкил этилган.



Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар