Қозоғистон жамоаси халқаро улоқ-кўпкари турнирида ғолиб бўлди

None
TASHKENT. UzA-Kazinform – Термиз шаҳрида Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлатларининг олтита жамоаси иштирокида ўтказилган халқаро улоқ-кўпкари турнири ғолиблари аниқланди, дея хабар беради Kazinform UzAга таяниб.

Ўзбекистон Президентининг 2021 йил 5 августдаги «Сурхондарё вилоятида қорабайир зотли отларни етиштириш ва оммалаштириш ҳамда от спорти турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган ўйинда Қозоғистон жамоаси фахрли биринчи ўрин ва юз миллион сўм, қирғизистонликлар иккинчи ўрин ва 75 миллион сўм, ўзбекистонлик Қорабайир отлари маҳорат мактаби жамоаси учинчи ўрин ва 50 миллион сўмга эгалик қилди.

Айни пайтда ғолибларни тантанали тақдирлаш маросимига ҳозирлик кўрилмоқда. Шунингдек, бугун барча чавандозлар иштирокида оламан улоқ-кўпкари мусобақаси ташкил этилади. Ғолиблар халқаро турнир ташкилотчиларининг уч бош туя ва бошқа қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Фото: UzA


Сўнгги хабарлар