Валюталар курси:
    usd/kzt 431.07 eur/kzt 485.51

    rub/kzt 5.69 cny/kzt 67.47
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : °С
Алматы: °С

Қозоғистон Ўзбекистонга қурилиш нархлари тизимини яхшилашга ёрдам беради

4 Август 12:27

NUR-SULTAN. Kazinform - Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Қозоғистон Қурилиш ва архитектура илмий -тадқиқот ва лойиҳалаш институти (ҚозҚАИТЛИ АЖ) билан нархлар тизимини такомиллаштириш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича музокаралар олиб бормоқда, деб хабар беради Kazinform ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

2021 йил 2 августда қурилиш соҳасидаги ваколатли давлат органлари вакиллари иштирокида онлайн учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда томонлар «ҚозҚАИТЛИ» АЖ мутахассислари Ўзбекистон учун «Биноларнинг қурилиш -монтаж ишларининг ягона тахминий баҳоси» тўпламини ишлаб чиқишга келишиб олдилар.

Тизимни модернизация қилиш доирасида Қозоғистон ва Ўзбекистондаги нархлар тизимини қиёсий таҳлили ўтказилади, қурилиш материаллари, хизматлар ва асбоб -ускуналар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш тизимининг методологияси ишлаб чиқилади. BIM таснифлагичи билан боғланадиган қурилиш материаллари таснифлагичи ҳам ишлаб чиқилади.

«Қозоғистон 2015 йилда қурилишда нархлар тизимини модернизация қилишни бошлади, у ҳозиргача давом этмоқда. Ҳозирги вақтда мамлакатда давлат сармояси ҳисобидан объектлар қуриш учун ресурслар усули қўлланилмоқда, бу эса қурилиш материаллари таннархини материаллар ва меҳнат ресурсларининг жорий нархларидан фойдаланиб белгилашга имкон беради.

Ҳозирги вақтда объектга йўналтириладига смета йиғимларарининг тузилмасини такомиллаштириш ишлари олиб борилмоқда «,-деди «ҚозҚАИТЛИ» АЖ бош директори Бегман Кулбаев.

»ҚозҚАИТЛИ« АЖ Қурилишидаги нархлар маркази директори ўринбосари Арман Хасен тушунтирганидек, нарх тизимини модернизация қилиш узоқ жараён бўлиб, бу нафақат меъёрий -ҳуқуқий базани ўзгартиришни, балки мутахассисларни янги ёндашувларга тайёрлашни ҳам, смета ҳисоботини шакллантириш ва самарали дастурий ечимларни танлашлашни ҳам назарда тутади.

Тадбир натижасида икки мамлакатнинг ихтисослаштирилган ташкилотлари билан бир қатор учрашувлар ўтказишга, шунингдек, Ўзбекистон қурилишида нархлар тизимини такомиллаштириш жараёнини мувофиқлаштирадиган ягона мафкуравий марказни тузишга қарор қилинди


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар