Қозоғистон Ўзбекистонга 2,1 млн тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб беради

Фото:
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон ва Ўзбекистон ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва агросаноат комплекси соҳасида қўшма сармоявий лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда, дея хабар беради Kazinform.

Тошкентда бўлиб ўтган бизнес-форум доирасида икки давлат қишлоқ хўжалиги вазирлари ўртасида тегишли ҳамкорлик дастури имзоланди. Соҳадаги ўзаро ҳамкорлик масалалари Қозоғистон Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида муҳокама қилинди.

ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбари Ербол Қарашўкеевнинг маълум қилишича, 2025 йилгача 193,1 миллион долларлик 12 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ва 1,2 миллиард долларга 2,1 миллион тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, жумладан, картошка, сабзавот, гўшт ва гўшт маҳсулотлари етказиб беришни ташкил этиш режалаштирилган.

«Икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш статистикасига эътибор қаратадиган бўлсак, Қозоғистон ва Ўзбекистондан етказиб бериш мунтазам амалга оширилаётганини кўрамиз. Биз бир-биримизнинг озиқ-овқат эҳтиёжларини тўлдирамиз. Муҳим масалалардан бири - тарифларни, жумладан, транзит тарифларини пасайтириш, савдо ва транзит тартиб-қоидаларини соддалаштириш, бир-бирига нисбатан очиқ савдо сиёсатини қўллаган ҳолда товар айирбошлаш ҳажмини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратишдан иборат»,- деди Ербол Қарашўкеев икки давлатнинг Президентлар учрашувида.

Қайд этиш жоизки, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари айланмаси ижобий кўрсаткичларни кўрсатмоқда, масалан, жорий йилнинг 10 ойида 31 фоизга ошиб, 1,4 миллиард доллардан ошди. Қозоғистондан экспорт ҳажми 1,165 миллиард доллардан ошди. Маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Ўзбекистонга асосан буғдой, кунгабоқар ёғи, ун ва ғўшт, шунингдек, макарон ва картошка сотади. Ўзбекистон томони Қозоғистонга 233,7 миллион долларга мева-сабзавот сотган.
Сўнгги хабарлар