Қозоғистон Ўзбекистонга 10 минг тонна битум экспорт қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Ўзбекистонга битум экспорт қилишни йўлга қўйди, деб хабар беради Kazinform «ҚазМунайГаз»га ҳавола қилиб.

Ноябрь ойидаги экспорт ҳажми 10 000 тоннага етди.

Таъкидлаш жоиз, йўл битуми экспорти Ўзбекистонга илк маротаба 2017 йилда юборилган, ўшанда қўшни давлатга 650 тонна битум етказиб берилган.

Энди ички бозор талаби тўлалигича қондирилгандан кейин, завод мунтазам битум экспортини йўлга қўйган. Авваллари корхона қишки мавсумда ишини вақтинча тўхтатарди, эндиликда ташқи бозор талабларидан келиб чиққан ҳолда, йил бўйи ишлайдиган бўлди.

Бу, битумнинг юқори қўшилган баҳосини ҳисобга олсак, корхона даромадларига сезиларли даражада ижобий таъсир кўрсатади.

Сўнгги хабарлар