Қозоғистон, Ўзбекистон ва Франция биргаликда Роза Бағланова ҳақида тўлиқ метражли фильм суратга олади

None
ALMATY. Кazinform – Ўзбекистонда ўтказилган халқаро кинофестивалда Қозоғистон тақдим этган «Роза» филм сценарийси совриндор бўлди. Яқин орада Қозоғистон, Ўзбекистон ва Франция давлатлари ҳамкорликда хонанданинг ҳаёти ва ижоди ҳақида фильм суратга олишади. Бу ҳақда Kazinform мухбирига «Қазақфильм» киностудияси бош муҳаррири, кинодраматург, кинорежиссёр Бекболат Шекеров маълум қилди.

Сентябр ойида Тошкентда ўтказилган халқаро кинофестивал доирасида Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан энг яхши сценарийлар ўртасида «питчинг» ташкил этилди.

«Қазақфильм» киностудияси унга 4 та лойиҳа таклиф қилди. Улар орасида таниқли қозоқ хонандаси Роза Бағлановага бағишланган «Роза» сценарийси совриндорлар қаторидан жой олди.

«Питчинг пайтида энг яхши сценарийлар аниқланди. Биринчи ўринни Тожикистон, иккинчи ўринни Қозоғистон ва Ўзбекистон бўлишди. «Роза» фильми учун махсус ёзилган сценариймиз юқори баҳоланди. Шу муносабат билан Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси мазкур лойиҳанинг фильм сифатида чиқарилишига ёрдам беришини маълум қилди. Шунга кўра, улар энди бўлажак фильм учун барча маълумотларни жамлаб, француз продюсерлари ва инвесторларига тақдим этадилар. Шу боис келгусида Қозоғистон, Ўзбекистон ва Франция билан ҳамкорликда таниқли хонанда Роза Тажибайқизи ҳақида тўлиқ метражли фильм суратга олинади, деб ўйлаймиз», — деди Бекболат Шекеров.

Машҳур хонанда ҳақидаги филм ссенарийси реал факт ва воқеаларга асосланган бўлиб, у хонанданинг тақдири ҳақида ҳикоя қилувчи «биопик» фильм бўлади.

«Кинокартина 1980 йил 15 апрелда, Роза Тажибайқизи ўша пайтдаги Ленин саройида концерт берганидан бошланади. Яъни, у саҳнада қўшиқ айтаётганда кўзини юмади ва атрофни кўрмайди. Кейинроқ, шифокор аниқлаганидек, 1943 йилда фронтда портлаган снаряднинг учқуни унинг бошига тиқилиб қолган. Шунинг учун ҳам кўриш қобилиятини йўқотди. Умуман олганда, Роза опамиз ижодини Тошкентда бошлаган. 1941 йилда Тошкент филармонияси таркибида фронтга кетган. Фронтдан қайтгач, совет ҳукумати даврида биринчилардан бўлиб Орол муаммосини кўтарган, 1986 йил қўзғолони пайтида майдонга югуриб чиқиб, талабаларни аскарлар калтаклашидан қутқаришга уринганини айтдим. Умуман олганда, фильм ҳақида материал тўплаш, сценарий ёзиш ва лойиҳани тайёрлаш учун икки йил вақт кетди. Дарҳақиқат, Роза Тожибайқизи ҳақида кўплаб сериаллар, ҳужжатли фильмлар суратга олинган. Бироқ ҳозирча у учун бирорта бадиий фильм суратга олинмаган», - дейди кинорежиссёр.

Фото: stan.kz

Муаллиф: Думан Арғингелди


Сўнгги хабарлар