Қозоғистон-Ўзбекистон давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича якуний ҳужжатлар пакетини яратиш якунланди. Бу ҳақда ҚР Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

2022 йил 25 июл – 5 август кунлари Алмати шаҳрида Қозоғистон-Ўзбекистон қўшма демаркация комиссиясида Қозоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат делегацияларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

«Музокаралар давомида томонлар Қозоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида Қозоғистон-Ўзбекистон давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги битим лойиҳаси матни ва чегарани белгилаш бўйича якуний ҳужжатлар пакетини шакллантириш бўйича келишувни якунладилар.

Кейинги учрашув келишилган шартларга мувофиқ дипломатик каналлар орқали Ўзбекистон Республикасида ўтказилади», - дейилади вазирлик хабарида.


Сўнгги хабарлар