Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасидаги ўтказиш пунктининг салоҳияти оширилди

None
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасидаги «Б.Конисбаев» ўтказиш пунктининг салоҳияти оширилди. Бу ҳақда ҚР Давлат даромадлари қўмитаси раиси ўринбосари Бақитжан Слямов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«2020 йилда буджет маблағлари ҳисобидан «Б. Қонисбаев» автомобиль ўтказиш пункти таъмирланиб, майдони 3,6 гектардан 6 гектарга кенгайтирилди. Бу Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасидаги энг йирик назорат-ўтказиш пунктларидан бири. Қурилиш учун инвестиция харажатлари тахминан 15 миллиард тенгени ташкил этди. Бу пункт ҳар икки йўналишда кунига 10 000 жисмоний шахсларни, 1500 та автомобил, жумладан 1000 та юк ва 500 тагача енгил автомобилларни ўтказиш имкониятига эга. 2019 йил декабридан 2022 йил октябригача бу ердан 230 525 та автомобил ўтган. 3 миллион 248 миллион тенгедан ортиқ божхона тўловлари ва солиқлар ундирилди»

, — деди Бақитжан Слямов.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 декабридан бошлаб Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги «Қапланбек» ва «Зангиота» автомобил ўтказиш пунктлари таъмирлаш учун ёпилади. Бақитжан Слямовнинг сўзларига кўра, таъмирланаётган қолган назорат-ўказиш пунктлари ёпилмайди, бироқ транспорт воситалари ва жисмоний шахсларнинг ҳаракатланишига чекловлар жорий этилади.

Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар