Қозоғистон Ўзбекистон билан маҳкумларни экстрадиция қилиш тўғрисидаги битимни ратификация қилди

None
ASTANA. Kazinform – Сенат «Қозоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларни жазони янада ўташ учун ўтказиш тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисида»ги Қозоғистон Республикасининг қонунни маъқуллади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Асет Чиндалиевнинг сўзларига кўра, ҳужжатни имзолаш бўйича бир неча йил давомида музокаралар олиб борилган ва натижада томонлар умумий келишувга эришган.

«Ҳужжатда судланувчини ўтказиш ва уни рад этиш учун асослар кўрсатилган. Судланувчи қуйидаги ҳолларда алмашилади: агар у икки давлатдан бирининг фуқароси бўлса, унинг қилмиши ҳар икки давлатда жиноят деб топилса, жазони ўташга камида бир йил қолган бўлса, агар иккала давлат ҳам бунга қарши бўлмаса», - деди Асет Чиндалиев Сенат мажлисида.

Шунингдек, агар бу ҳаракатлар мамлакат суверенитети ва хавфсизлигига нўқсон етказадиган бўлса, миллий қонунчиликка зид бўлса ва маҳкумнинг молиявий мажбуриятлари бўлса, шунингдек, суд тартиби тухтатилмаган ёки тергов якунланмаган тағдирда маҳкумни экстрадиция қилиш бекор қилинишини хабар қилди.

«Маҳкумлар ўз хоҳишига кўра бошқа томонга ўтказилади. Агар маҳкумда шартноманинг асосий шартларидан бири – жазони ўз мамлакатида ўташ нияти бўлса, бу иш амалга ошириладқ», — деди Асет Чиндалиев.

Фото: Юрий Мартьянов, Коммерсант

Муаллиф: Ақбота Кузекбай

Сўнгги хабарлар