USD 434.24 EUR 492.69
RUB 5.67 CNY 68.46
Янгиликлар

Қозоғистон ўзбек талабаларини Аҳмад Яссавий стипендияси асосида Туркистон университетига қабул қилишга тайёр

6 Декабрь 20:03
Баҳам кўринг:
Қозоғистон ўзбек талабаларини Аҳмад Яссавий стипендияси асосида Туркистон университетига қабул қилишга тайёр

NUR-SULTAN. Kazinform – Ўзбекистонлик талабаларни Қозоғистон университетларига таклиф қилишимиз керак. Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев оммавий ахборот воситалари учун ўтказилган қўшма брифингда шундай баёнот берди, дея хабар беради Kazinform.

Ўхшаш янгиликлар
Жорий йилда Қозоғистонда давлат таълим грантлари сони 5 мингтага кўпаяди Алматида 25 мингдан ортиқ ўқувчи Pfizer вакцинасини олди Халқ таълими вазири Алматида ўқитувчилар ва талабалар билан учрашди

«Ўзбекистонлик талабаларни Қозоғистондаги университетларга таклиф қилишимиз керак. Бунинг учун Аҳмад Яссавий номидаги махсус стипендия ва грантлар ажратилган. Ўйлайманки, ўзбекистонлик талабалар Қозоғистондаги олий ўқув юртларида ўқишга қизиқиш билдирмоқда. Шу каби, қозоғистонлик талабалар ҳам Ўзбекистонда таълим олишлари мумкин. Ҳозиргина Шавкат Миромоновичга қозоқнинг таниқли зиёлилари ўз даврида Тошкентда таълим олганини айтувдим. Балки бу эзгу анъанани қайта тиклаш керакдир, – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Давлат раҳбари, шунингдек, Қозоғистон ўзбек талабаларини Аҳмад Яссавий стипендияси асосида Туркистон университетига қабул қилишга тайёр эканлигини маълум қилди.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив