Қозоғистон заводи автобусларни шимолий ҳудудлар учун мослаштирмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Машинасозликда ўз ишлаб чиқаришимизнинг афзалликлари нафақат ускуналар, бутловчи қисмлар мавжудлиги ёки юқори даражадаги хизмат кўрсатишгина эмас, унинг тайёр маҳсулотларга нисбатан катта устунликларидан бири бу маҳаллий шароитга мослашиш қобилиятидир, деб хабар беради Kazinform.

Илгари асосан, мамлакатнинг жанубий илиқ ҳудудларида ишлаган SAZ LE 60 пневматик автобусларининг юқори қулайликлари бу йил Қозоғистон шимолидаги харидорларга тақдим этилади. Маҳаллий ишлаб чиқарувчи ҳамкорлар билан биргаликда ҳар қандай об-ҳаво шароитига мос махсус транспорт турини ишлаб чиқара бошлади.

Таъкидланишича, завод Қозоғистон ҳудудларининг махсус талабларига биноан SAZ автобусларининг ҳар қандай конфигурациясини амалга ошириш имкониятига эга. Бугун лойиҳа доирасида «СарыаркаАвтоПром» МЧЖ ва «Samauto» МК ОАЖ ўртасида ҳамкорлик тўғрисида умумий битим имзоланди.

«Биз мамлакат автобус паркларининг эскириши муаммосини биламиз. Унинг ечими арзон йўловчи транспортларини ишлаб чиқаришдадир. Маҳсулотларимизни танлашда биз техник хусусиятлардан келиб чиқамиз – Евро V экологик синфи ва йўловчиларнинг хавфсизлиги муҳим аҳамиятга эга. LE60 автобуси ушбу талабларнинг барчасига тўлиқ жавоб беради, шунинг учун биз уни Қозоғистон йўналишларида кутмоқдамиз», - деди «Аллюр» ДК президенти Оксана Холстинина.

Автобусларни ишлаб чиқариш жорий йилнинг иккинчи ярмида бошланади ва йил охирига қадар томонлар 200 дона техника ишлаб чиқаришни ва келгуси йили бу кўрсаткични икки баравар оширишни режалаштирган.


Сўнгги хабарлар