Қозоғистон ўз фуқароларини Украинадан эвакуация қилмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикасининг Киевдаги элчихонаси Украинадаги сўнгги воқеалар муносабати билан ҚР фуқароларни эвакуация қилмоқда.

Бу ҳақда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигининг Telegram каналига таяниб, Kazinform хабар бермоқда.

Қозоғистоннинг Украинадаги фуқаролари Қозоғистон Республикаси элчихонасига Киев шаҳри, Ильенко кўчаси, 26-уй манзилига келиши қуйидаги ва ишонч телефонларига қўнғироқ қилишлари мумкин: +38 (067) 347 04 08 (WhatsApp, Viber), +38 (044) 483 15 96, +38 (044) 489 18 58.

«Ватандошларимиз Харьков шаҳридаги консуллик муассасасига (қуйидаги ҳудудларга хизмат кўрсатади – Харьков, Сума ва Полтава вилоятлари), Львов (Волынская, Закарпатская, Ивано-Франковская, Ровненская, Тернопольская, Хмельницкая, Черновецкая ва Львов вилоятлари), Одесса (Николаевская, Херсонская ва Одесса вилоятлари) ҳамда Днепр (Днепропетровск вилояти) шаҳарларида жойлашган консуллик идораларига мурожаат қилишлари мумкин», - дейилади хабарда.

Бундан ташқари, Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан фуқароларнинг +7 (7172) 72-06-06 рақамига қўнғироқ қилишлари учун «ишонч телефони» очилди.

Сўнгги хабарлар