+7 (701) 759 90 19
USD 431.07 EUR 485.51
RUB 5.69 CNY 67.47
Янгиликлар

Қозоғистон юк транзитида автотранспорт воситаларининг электрон божхона тизимини жорий этди

22 Октябрь 14:30
Баҳам кўринг:
Қозоғистон юк транзитида автотранспорт воситаларининг электрон божхона тизимини жорий этди

NUR-SULTAN. Kazinform - Электрон божхона транзит тартибига мувофиқ Қозоғистон Республикаси ҳудуди орқали олиб ўтиладиган товарларнинг ташилишини кузатиш учун навигация муҳрларидан фойдаланишни назарда тутади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат даромадлари қўмитаси маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Ўхшаш янгиликлар

Бу чора таваккалчиликларни бошқариш тизимининг тавсиялари асосида қўлланилади ва «яшил» зонада жойлашган қозоғистонлик импортёрларга татбиқ қилинади.

Бу импортёрлар қаторига Қозоғистон Республикаси Молия вазирининг 2020 йил 28 декабрдаги 1241-сонли «Катта солиқ тўловчилар мониторинги ўтказиладиган солиқ тўловчилар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида» буйруғига киритилган солиқ тўловчилар киради.

Электрон божхона транзит пайтида божхона операцияларини максимал даражада соддалаштиради, чегарани кесиб ўтиш вақтини қисқартиради ва ўз бизнесини «ошкоралик» ва қонун талабларига риоя қилиш тамойиллари асосида қурадиган ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун молиявий харажатларни сезиларли даражада камайтиради.

Бу чора-тадбирларни амалга ошириш Қозоғистон Республикаси Молия вазирининг 2021 йил 28 апрелдаги 407-сонли «Aвтотранспорт воситаларини электрон божхона транзитидан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» 407-сонли буйруғи, давлат даромад органлари, декларант, халқаро автомобил ташишларини кузатиш ахборот тизимининг миллий оператори ва транспорт воситаларининг електрон божхона ескорти билан ташувчининг ўзаро таъсири асосида мумкин бўлади.

Шундай қилиб, таваккалларни бошқариш тизими доирасида танланган ва электрон божхона транзити тизимини танлаган ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари тегишли божхона органига ва операторга «Silk Wаy monitoring» МЧЖ(www.swm.kz) белгилайдиган навигация муҳрларини кузатиш учун мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив