Қозоғистон Японияга от гўштини экспорт қилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Японияга Қозоғистондан от гўшти экспорт қилинади. Бу ҳақда Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазири Сапархан Омаров бугун Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ўтган йили чўчқа гўшти, сут маҳсулотлари, жун, зиғир уруғлари, буғдой уни ва ем-хашак учун фитосанитар талаблар Хитой Халқ Республикаси билан келишилган эди. Бир неча йил олдин чечак ва нодуляр дерматитга қўйиладиган Хитой Халқ Республикаси томонидан жорий қилинган чекловлар бекор қилинди. Бу, ўз навбатида, Қозоғистоннинг Хитой бозорига гўшт маҳсулотларини экспорт қилишига йўл очди», - деди вазир.

Унинг сўзларига кўра, Қозоғистондан Эронга тирик қорамол, мол гўшти, майда ҳайвонлар субмаҳсулотлари ва тухум экспорт қилиш учун ветеринария талаблари келишилган.

«Японияга от гўштини экспорт қилиш учун ветеринария гувоҳномаси келишилган. Бу маҳаллий маҳсулотларни яна бир мамлакатга экспорт қилиш имконини беради. Натижада, ўтган йили Қозоғистоннинг Хитойга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти 50,5% га, Форс кўрфази мамлакатларига - 3,2 баравар, Марказий Осиёга - 7,4% га, Евроосиё иттифоқи давлатларига экспорт эса 8,2% га ўсди. Умуман олганда, ўтган йили агробизнеснинг экспорти 6,4 фоизга ўсди ва 3,3 миллиард АҚШ долларини ташкил этди», - деди Сапархан Омаров.

Муаллиф: Марлан Жиембай
Сўнгги хабарлар