Қозоғистон янги технологиялар соҳасида етакчи ўйинчига айланиш ниятида – Президент

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон янги технологиялар соҳасида етакчи ўйинчига айланиш ниятида. Бу ҳақда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Қозоғистон янги технологиялар, крипто-экотизим, шунингдек, тартибга солинадиган ва очиқ рақамли майнинг соҳаларида етакчи ўйинчига айланиш ниятида»

, - деди ҚР Президенти «Digital Bridge 2022» халқаро технология форуми давомида.

Давлат раҳбари «Астана» халқаро молия маркази сайтида махсус пилот лойиҳа доирасида криптовалютани конвертация қилиш ишлари олиб борилаётганини айтди.

«Бунинг учун миллий қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий муҳитга жиддий инновацион ўзгартиришлар киритилди ва биз олдинга силжишга тайёрмиз. Агар ушбу молия институти ўзининг доимий эҳтиёжи ва хавфсизлигини намойиш қилса, албатта у қонуний равишда тўлиқ тан олинади. Сизлар билан ҳамкорлик қилиб, Қозоғистоннинг рақамли экотизимига капитал жалб қилиш учун барча шароитларни яратишда давом этамиз»

, - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.




Муаллиф: Марлан Жиембай.

Сўнгги хабарлар