Қозоғистон янги молиявий восита - «яшил» облигацияларни жорий қилади

None
None
ALMATY. Kazinform – Айни пайтда Қозоғистон амалиётига инвестициявий ва «яшил» облигацияларни жорий этиш масаласи кўриб чиқилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги Қимматли қоғозлар бозори департаменти директори вазифасини бажарувчи Гулчеҳра Талқамбаева ушбу облигацияларнинг молиялаштириш воситаси сифатида аҳамияти ҳақида гапириб берди.

Жорий йилнинг 2 январида «Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига иқтисодий ўсишни тиклаш бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун қабул қилинди, унинг йўналишларидан бири бу янги турдаги молиявий воситаларни жорий этишдир.

«Мамлакатимиз ҳозирги пайтда яшил иқтисодиётга ўтишни тарғиб қилмоқда, бу борада давлат атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган тадбирларни рағбатлантириш бўйича бир қатор тадбирларни амалга оширди. «Яшил« молиялаштириш доирасидаги лойиҳаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари таъминланади. Инвестицияларни жалб қилиш воситаларидан бири бу «яшил« облигациялардир, - дейди Гулчеҳра Талқамбаева.

Маърузачининг сўзларига кўра, «яшил« облигациялар бу қарз қоғозлари бўлиб, улар орқали компания (»яшил« облигацияларни муомалага киритган эмитент) экологик муаммоларни ҳал қилиш билан боғлиқ лойиҳаларни амалга ошириш учун маблағ йиғади. «Яшил« облигациялар орқали молиялаштириш учун «яшил« лойиҳаларнинг таснифи Қозоғистон Республикаси Экология вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумати томонидан тасдиқланган.

Сўнгги хабарлар