Қозоғистон янги Бош вазири Ҳукуматнинг устувор вазифаларини эълон қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Самарали макроиқтисодий сиёсатни амалга ошириш, глобал ўзгаришлар натижасида юзага келган инфляция даражасини пасайтириш ва макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш устувор вазифалар қаторида. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳурматли Президент жаноблари, ҳурматли депутатлар! Кўрсатган ишончингиз учун сизга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Бу мен учун катта масъулият. Бугун Давлат раҳбари раҳнамолигида тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш, мамлакатимиз мустақиллиги, миллий хавфсизлигини таъминлаш мақсадида халқ овозини эшитадиган давлат яратишга қаратилган ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Фуқароларнинг барча қонуний талаблари тингланади ва амалга оширилади. Муҳтарам Президент, мамлакатимизда ижтимоий вазиятни барқарорлаштириш, халқ фаровонлигини ошириш бўйича берган кўрсатмаларингиз Ҳукуматимиз олдида турган устувор вазифалардан бўлади. Ҳукумат Президентнинг мурожаатлари, таклиф этилаётган ислоҳотлар, берилган топшириқлар ҳамда барча стратегик ва дастурий ҳужжатлар бўйича вазифаларни амалга оширади», - деди Қозоғистон Республикаси Бош вазири.

Алихан Смаиловнинг таъкидлашича, самарали макроиқтисодий сиёсатни амалга ошириш, глобал ўзгаришлар натижасида юзага келган инфляция даражасини пасайтириш ва макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш устувор вазифалардандир.

Сўнгги хабарлар