Қозоғистон Яқин Шарқдан келадиган сайёҳлар учун энг яхши трендли йўналиш сифатида тан олинди

Фото: Фото: gov.kz
DUBAY. Кazinform – Дубайда Яқин Шарқдаги энг йирик сайёҳлик кўргазмаси – Arabian Travel Market 2023 бўлиб ўтди. 150 дан ортиқ давлатдан 2000 иштирокчи ва 34 мингдан ортиқ ташриф буюрувчини жамлаган тадбирда Қозоғистон ҳам иштирок этди, дея хабар беради Кazinform ҚР Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Мамлакат стендида 13 сайёҳлик компанияси, 5 меҳмонхона, Air Astana авиакомпанияси, Чимкент ва Жетису вилояти туризм бошқармалари намойиш этилди. Стенд Қозоғистоннинг БААдаги элчихонаси кўмагида «Kazakh Tourism» МК» АЖ томонидан очилди.

Versatile Excellence Travel Awards кўргазмаси доирасида Қозоғистон Яқин Шарқ саёҳатчилари учун энг яхши йўналиш сифатида мукофотга сазовор бўлди.

Шу билан бирга мамлакат компаниялари хорижий ҳамкорлар билан бир қанча шартномалар имзолади ва халқаро сайёҳлик компаниялари билан Қозоғистонга сайёҳларни жўнатиш бўйича қатор икки томонлама учрашувлар ўтказди.

Сўнгги хабарлар