Қозоғистон ядровий хавфсизлик масаласида етакчи ҳисобланади - Буюк Британия ТИВ

None
ASTANA. Kazinform – Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Жеймс Клеверли Қозоғистоннинг ядро салоҳияти бўйича қабул қилган қарорига ўз муносабатини билдирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Биз Қозоғистонни мустақилликнинг биринчи кунидан бошлаб 30 йилдан ортиқ ўз келажагини қураётган мустақил ва суверен давлат сифатида ҳурмат қиламиз. Биз Будапешт протоколини имзолаган уч давлатдан биримиз. Қозоғистон ўз суверенитети учун улкан ядро салоҳиятидан воз кечди», - деди Жеймс Клеверли Ташқи ишлар вазирлигидаги расмий учрашувдан сўнг ОАВ вакилларининг саволларига жавоб бераркан.

«Қозоғистон ядровий хавфсизлик масаласида ўзининг етакчилигини кўрсатмоқда. Бу Қозоғистон учун жуда муҳим позиция. Мен Қозоғистон Президентининг турли соҳалардаги ислоҳотларга содиқлигини юқори баҳолайман», — деди у.

Муаллиф: Даулет Изтилеу


Сўнгги хабарлар