Қозоғистон йўлларига 100 дан ортиқ авто тарозилар ўрнатилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2025 йилга қадар Қозоғистонда республика аҳамиятидаги барча йўлларда автомобиль оғирлиги ва ўлчамларини ўлчайдиган автоматлаштирилган станциялар пайдо бўлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Биринчи «авто тарозилар» келгуси йилнинг июнь ойигача «Екатеринбург-Алмати» автойўлида, яъни Талапкер қишлоғи яқинида ишга туширилади. Оғир юкларни ташиш интенсивлиги йўл қопламаларининг эскиришига сезиларли таъсир кўрсатади. Янги технология – автомобиллар оғирлиги ва ўлчамларини ўлчайдиган автоматлаштирилган станцияларининг жорий қилиниши оғир юкларни назорат қилиш, юк машиналарининг бутун оқимини қоплаш, барча қоидабузарларни аниқлаш ва маъмурий жавобгарликка тортишга имкон беради. Шундай қилиб, транспорт воситаларининг интизоми ва йўлларнинг хавфсизлиги таъминланади, уларни таъмирлаш қиймати камаяди», - дейилади хабарда.

Бундан ташқари, транспорт воситасининг оғирлиги ва ўлчамларини ўлчаш жараёни транспорт назорати органлари инспекторларининг иштирокисиз автоматик равишда амалга оширилади. Аниқланган ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий амалиёт «Сергек» тизими принципи бўйича амалга оширилади. Бу инсон омилидан қочишга ва транспортни бошқариш тизимидаги маъмурий тўсиқларни минималлаштиришга ёрдам беради.

«Транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бўйича «Нурли йўл» давлат дастури доирасида 2025 йилга қадар Қозоғистон автойўлларида 112 та автоматлаштирилган ўлчаш станцияларини ўрнатиш режалаштирилган», - дейилади хабарда.


Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар